АсосийSUG'DIYONA

Чинакам муҳаббатдан эркакларнинг бола боқишигача…

Аёллар эркакларга нисбатан макр ишлатиши мумкин, аммо аёлларни чув тушириш осон эмас. Балки шунинг учун «тулки» нисбати аёлларга кўпроқ берилар. Хафа бўлманг-у, «товуқмия» деб ҳам бекорга чиқаришмаган. Чунки аёллар товуққа ўхшаб эри ҳақидаги ҳамма маълумотларни «титкилаб» топишга уста бўлади. Сизга тақдим этилаётган қуйидаги маълумотлар ҳам худди шу йўл билан топилган…

Эрлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари билан танишинг. Эркакларнинг:

  • 62 фоизи агар турмуш ўртоғини чинакамига севса, хиёнат қилмасликка тайёр экан.
  • 71 фоизи аёлининг хиёнатини кечира олмаслигини таъкидлаган.
  • 44 фоизи бир кўришдаёқ севиб қолганини билдирган.
  • 38 фоизи сирларини фақат энг ишонган дўстига айтар экан.
  • 1 йилда жами 730 соат аёл билан бирга бўлиш ҳақида ўйлар экан. Бу хаёллари 60 ёшгача 5 йилни ташкил этади.
  • 31 фоизи машиналар тирбанд бўлган пайтда аёлларга гап отиш билан шуғулланаркан.
  • 73 фоизи юз терисини парваришловчи, 17 фоизи эса ажинларга қарши ишлатиладиган кремлардан фойдаланар экан.
  • 42,5 фоизи ҳафтада бир марта вазнини ўлчаб туради.
  • 24 фоизи қориндаги ёғларни йўқотиш учун пластик операцияга ҳам тайёр.
  • 53 фоизи овқатланиш тартибига эътибор беради, айниқса, салат ва дуккакли ўсимликларга эҳтиёжи баланд.
  • Ҳар тўрттадан учтаси кўчада санғигандан кўра уйда романтик кеча ўтказишни маъқуллаган.
  • 95 фоизи аёлларнинг силикон лабларини мутлақо ёқтирмаслигини айтган.
  • 89 фоизи яхши рақс тушолмаслигига иқрор бўлган. Аёлларнинг 7 фоизигина буни тан олган бўларди.
  • Агар эркакнинг 6 соат бўш вақти бўлса, ярмини телевизор кўришга, 1 соатини хобби ва спортга, қолганини дўстларига сарфлар экан.
  • Ижодкор эркакларнинг 46 фоизи оқ-сариқдан келган қизларни хуш кўраркан.
  • 58 фоизи оилани ҳаётда энг муҳим деб ҳисобларкан.
  • Учтадан иккитаси ҳар куни эрталаб ваннада 20 дақиқа «пардоз-андоз» билан шуғулланади.
  • 65 фоизи муаммоларни мустақил ҳал қилиш керак, деб ўйларкан.
  • 70 фоизига ўзининг ташқи чиройи ниҳоятда муҳим.
  • 73 фоизи уйда бола боқа олишини айтса ҳам, атиги 5 фоизигина бунинг уддасидан чиқади.

Шунингдек, статистик маълумотларга қараганда, ҳар бир эркак ҳаёти давомида ўрта ҳисобда 5 марта севиб қоларкан. Аёллар айнан бешинчиси бўлишни исташи ажаб эмас.

Дилноза УМАРОВА

Бошқа янгиликлар