1

«Миср» торти - оила аъзоларингиз меҳрини қозониш учун…

СУҒДИЁНА 12.01.2017, 16:31
Теглар: Таом, SUGDIYONA
«Миср» торти - оила аъзоларингиз меҳрини қозониш учун…

Зарур масаллиқлар: 200 гр. шоколад, 100 мл. қаймоқ, 2 ош қошиқ какао кукуни, 4 дона ёнғоқ.

Хамирига: 400 гр. ун, 200 гр. шакар, 200 мл. сметана, ярим банка қуйилтирилган сут (сгущёнка), 1 чой қошиқ юмшатгич (разрыхлитель).

Кремига: 200 гр. сариёғ, ярим банка қуйилтирилган сут (сгущёнка).

Тайёрланиши: 1. Тухумни шакар билан кўпиртириб, сметана ва қуйилтирилган сут қўшинг. Ун ва юмшатгич солиб, хамир тайёрланг.

2. Пергамент қоғози солинган қолипга хамирни қуйиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 45 дақиқага қўйинг.

3. Хона ҳароратида юмшатилган сариёғни миксер ёрдамида кўпиртиринг. Кўпиртиришда давом этиб, қуйилтирилган сут қўшинг. Аралаштириб, ярим соатга музлаткичга қўйинг.

4. Бисквитни икки бўлакка бўлиб, орасига крем суртинг. Юзига буғда эритилган шоколад, қаймоқ ва какао аралашмасини суртиб, ёнғоқ бўлаклари билан безанг.

Тухум яхши кўпириши учун у янги ва музлаткичда сақланган бўлиши керак.

 

Шарҳлар

​«Осиё» салати — бақлажон ва нўхатдан!

30.06.2017, 15:55

Зарур масаллиқлар: 200 гр. қайнатилган нўхат, 2 донадан бақлажон, помидор ва булғор қалампири, 3 бўлак саримсоқпиёз, 2 ош қошиқ соя соуси, ўсимлик ёғи, лимон шарбати,...
​«Ёз» пироги — олма ва творогнинг ажойиб уйғунлиги

24.06.2017, 11:23

Зарур масаллиқлар: хамирига: 270 гр. ун, 180 гр. сариёғ, 80 гр. шакар, 1 дона тухум, ярим чой қошиқ хамирюмшатгич, туз; ичига солишга: 750 гр. творог,...
​Ўрикли чизкейк — ёз ёздек ўтсин!

23.06.2017, 11:11

Зарур масаллиқлар: 300 гр. творог, 200 гр. ўрик меваси, 200 мл. сметана, 180 гр. шакар, 100 граммдан увадаланувчи печенье ва сариёғ, 2 дона тухум, пичоқ...
​Жаҳонгир Отажонов москваликларга хоразмча “шивит оши” тайёрлаб берди(Фото)

22.06.2017, 13:44

Ўзбек эстрадасида “жонли ижро қироли” номини олган хонанда Жаҳонгир Отажонов нафақат яхши санъаткор, балки моҳир ошпаз эканлигини кўпчилик билмаса керак. Хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ўз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1