Таҳририятга бир йигит қўнғироқ қилди. Тўғриси, унинг мурожаати бизни жуда ажаблантирди, узоқ давом этган ўзаро муҳокамага сабаб бўлди. Ҳатто телефон орқали бўлган бу суҳбатдан бехабар айрим ҳамкасбларимиз «ростдан ҳам қўнғироқ бўлдими?» деб ажабланишди. Яқинда бу йигитнинг тўйи бўлиши керак экан. Бўлажак келин эса тўй кунини нуқул ортга сураверар экан. Сабабини сўраса, чимилдиқдан қўрқишини айтганмиш. «Чимилдиқдан қўрқадиган қизларга маслаҳат беринглар, бўлажак рафиқам тинмай «Суғдиёна» ўқийди. Янгалар бўлади-ю, лекин сизлар ёзсангиз, бошқача-да, чунки у «Суғдиёна»га жуда ишонади», дейди йигит.
Йигитнинг мурожаатидан сўнг ҳамкасбларим бирма-бир қайсидир танишининг, қўшнисининг, дугонасининг бошдан кечирганларини сўзлай кетди. Уларнинг бирини тўйдан олдин янгаларау дугоналари чимилдиқ ҳақидаги ваҳимали гаплари билан қўрқитиб қўйиб, охир-оқибат оиласи бузилганини гапирса, бошқаси ҳеч нима билмайдиган келинчакнинг изтиробларини сўзлай кетди. Ўйлаб қарасак, масала ростдан ҳам жиддий. Айтишларича, никоҳ арафасида келин-куёвнинг руҳияти шунчалик нозик бўларканки, унга зиғирдек нозик сўз ҳам улкан талофат етказиши мумкин экан. Хуллас, янгалик қилишга ҳам тўғри келади энди, дедик-да, ишни бошладик. Бу нозик масалани тушунтиришда Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг «Шариатда шарм йўқ», дея қилган марҳаматларига асосландик. Тўплаган маълумотларимиз, айтмоқчи бўлганларимиз сизга, бўлажак келинчаклар!
Янгажонлар, огоҳ бўлинг!
Келин-куёв остона ҳатлаб чимилдиққа кирар экан, бунда янгаларнинг ўрни катта. Икки ёшга улар бош-қош бўлиши халқимизнинг азалий урф-одатларидан. Аммо никоҳ оқшомидаги урф-одатларимизга айрим янгалар шунчаки эътиборсизлик билан, баъзилари эса ҳатто кўнгилочар эрмак сифатида қарашади. Уларнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари туфайли эса баъзи ёш оилалар бир умрлик бахтсизлик гирдобига ҳам тушиб қолаётир. Чунки ёш оиланинг кейинги ҳаёт йўли, бир-бирига меҳр-муҳаббати илк никоҳ оқшомига ҳар томонлама боғлиқ.
Бу борада янгалар хизматларидан бутунлай воз кечиш керак, демоқчи эмасмиз. Ахир жинсий тарбия хусусида ҳеч қандай билимга эга бўлмаган ёш келин-куёвларга кимдир насиҳат қилиши керак-ку! Аммо бу борада жуда эҳтиёт бўлиш, келин-куёвни нозик лаҳзаларда нохуш сўзлардан эҳтиётлаш кони фойда.
Аммо илк висол оқшомига тайёргарлик ишини фақатгина янгаларга юклаш билан чекланмаслик лозим. Аслида бунга оналар, опалар ҳам бефарқ қарамасликлари жоиз. Бўлғуси келинчак унаштирилган дамданоқ у билан маҳрам суҳбатлар ўтказиб, тегишли сабоқлар гўзал услубда бериб борилиши мақсадга мувофиқ. Янгалар ўз ҳаётидаги салбий жиҳатларни, нохуш таассуротларни бўлғуси келинчакка сўзлашлари эса мутлақо нотўғри. Янгалик вазифаси чуқур мушоҳадаликни, шаръий, руҳий ва ҳаттоки тиббий саводхонликни талаб этади.
Илк оқшом изтиробларига сабаб нима?
Баъзан биринчи никоҳ кечасида қовуша олмаслик ҳолати учраб туради. Бунинг сабабларини билиб олсангиз, олдини олиш чорасини ҳам топган бўласиз.
Йигитлардаги, яъни куёвлардаги сабаблар:
Қизлардаги, яъни келинлардаги сабаблар:
Муҳим қоидалар
Қуйидаги маслаҳатларга риоя қилинганда қатор нохушликларнинг олди олиниши ҳеч гап эмас:
3 кунлик «парҳез»
Айрим куёвлар илк оқшомдаёқ бир неча бор жинсий яқинликда бўлишга интилишлари нотўғри. Чунки бу қон йўқотиш хавфини вужудга келтиради. Одатда иффат пардаси барҳам топгандан сўнг камида уч кун жинсий яқинликни тўхтатиб туриш шарт. Акс ҳолда муносабатдаги оғриқ азоби, ёш келинчакнинг жинсий яқинликдан безишига, ҳатто турли дардлар (фригидлик, вагинизм, гениталия)га чалинишига сабаб бўлиши мумкин. Агар илк оқшомдан кейинги кунларда ҳам оғриқ ҳисси кучайиб, қон кетиши кузатилса, ёш келинчакни гинеколог-шифокор маслаҳатига олиб бориш мақсадга мувофиқ.
Ибратли ўгитлар
Расулуллоҳ (с.а.в) қизлари Фотимани келин қилиб Ҳазрати Али (р.а.)нинг уйига олиб бораётиб берган ўгитлари бугунги қизлар учун ҳам жуда ибратлидир:
Юзларидан нур ёғилиб турган бир онахондан: «Бундай қиёфага қандай мушарраф бўлдингиз?» деб сўрашибди. Шунда у: «Лабларимга Ҳақни, овозимга зикрни, кўзларимга ҳалолни, қўлларимга эҳсонни, оёқларимга тўғриликни сурдим. Шунингдек, қалбимга Аллоҳ севгисини, ақлимга ҳикматни, нафсимга итоатни, ҳирсимга имонни раво кўрдим» дея жавоб берган экан. Сиз ҳам шундайлардан бўлинг!
НИЛУФАР
07.03.2023, 13:30
Фарғонада 20 ёшли ўғил оилавий келишмовчилик сабаб ўз онасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда "zamon" информацион дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Марғилон шаҳар "Дўстлик" маҳалласида яшовчи...26.09.2021, 17:45
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...23.08.2021, 16:08
Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...01.06.2021, 18:32
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...