Италия Кубогида навбатдаги чорак финал иштирокчиси аниқланди. “Милан” ўз майдонида кечган ўйинда “Торино”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди.
Учрашувда ҳисоб “Торино” футболчилари томонидан очилди. 27-дақиқада Белотти ҳисобни очди. 61-дақиқада Куцка ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 2 дақиқа ўтар-ўтмас Бонавентура миланликларга ғалаба ва чорак финал чиптасини тақдим қилган гол муаллифи бўлди.
“Милан” – “Торино” 2:1
Голлар: 0:1 – 27 Белотти, 1:1 – 61 Куцка, 2:1 – 63 Бонавентура.
“Милан” – Доннарумма, Гомес, Де Шильо, Абате (Калабрия, 79), Палетта, Бертолаччи, Соса (Локателли, 88), Бонавентура, Куцка (Пашалич, 79), Сусо, Лападула.
“Торино” – Харт, Россеттини, Баррека, де Сильвестри, Моретти, Базелли (Лопес, 71), Вальдифьори (Оби, 81), Итурбе (Бойе, 64), Бенасси, Ляйич, Белотти.
Огоҳлантиришлар: Лападула (48), Баррека (57), Абате (78).
Четлатиш: Баррека (87).