«Челси» клуби бош мураббийи Антонио Конте кетма-кет учинчи бор Премьер-лигада ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
Италиялик мутахассис совринни кетма-кет уч бор қўлга киритган илк мураббий бўлди. Декабр ойида Антонио Конте бошчилигидаги «Челси» кетма-кет олти учрашувда ғалаба қозонди.
Лондонлилар «Манчестер Сити» (3:1), «Вест Бромвич» (1:0), «Сандерленд» (1:0), «Кристал Пэлас» (1:0), «Борнмут» (3:0) ва «Сток Сити» (4:2) клубларини мағлубиятга учратдилар.





