1

Эркакларнинг биз билмаган 4 сири

СУҒДИЁНА 13.01.2017, 16:51
Теглар: Аёл, Эркак, Оила, Эр-хотин, SUGDIYONA
Эркакларнинг биз билмаган  4 сири

Аёл макри қирқ туяга юк бўлади.

 Наҳот ўша “туялар” устига нима ортилганини билмаса?!

Эркак юрагини забт этиш дегани чакана иш эмас. Турмуш қуриб ҳам ҳеч чарчамадингиз-да. Қурғур эрингиз ҳам ўзингиздан бадтар чиқди. Орқаворотдан у ҳақида ҳамма биладиган, биргина сизга номаълум маълумотларни эшитганда, айниқса, аҳволингизни тасаввур қилиш қийин эмас. Сиз ўқимаган психологик китоб, эр-хотин муносабатлари ҳақидаги рисолалар, бормаган фолбин, экстрасенс қолмади. Фақат 4 сир бор.

Ўғрини қароқчи урса...

Сиз ёқтирадиган психологларнинг айтишича, аёллар учун эркакларни ром этиш ҳақидаги мақолаларни уларнинг ўзлари ҳам маза қилиб ўқишаркан. Суперизқувар бўлиб топган информацияларингиз ўзингизга қарши ишлаши мумкин, бу доим ёдингизда бўлсин. Агар қўлингизни сўраётган йигит истакларингизни чаққон билиб олаверса, шилқ этиб тушишга шошилманг. Ҳамма нарса таҳлилда билинади.  “Кўнгилни овлаш” чинакам севгига айланишини хоҳласангиз, биринчи учрашувдаёқ “тумшуғингиздан илинманг”.

Биз ва майда-чуйдалар

Эркаклар аёлларнинг майда-чуйдалар устида соатлаб бош қотиришларини тушунишмайди. Дўконга чиқиш учун соч тараш, лабга бўёқ суртишинг шартми, деган гапларни биринчи марта ўқимаётган бўлсангиз керак. Лекин бу эркакларнинг ўзи бундай одатлардан ҳоли деган маънони билдирмайди. Эркакнинг олди тор, орқаси кенг, деганлари рост. Фақат улар ўзларидаги кичкина камчиликларини яширишга уста бўлишади. Ошкор қилинмаган эмоциялар беиз кетмайди. Қўнғироғингизга жавобсиз қолса, SMSлар увол кетаверса, билингки,  у нимадандир ранжиган. Вақтида аламлар заҳрини кетказиш турмушингизнинг узоқ ва фаровон бўлишини таъминлайди.

“Кўнглимда бир ёр, қўйнимда ҳам  ўзи”

Эркаклар кўпхотинлилик ҳақида қанча оғиз кўпиртиришмасин, эркинликка интилишмасин, асли бундан ўлгудек қўрқишади. Бир нарсани билиб қўйинг: эркак киши ғурурини қаттиқ асрайди. Ўзи ҳиёнат кўчасига кирсаю, хотини ундан қасос олишини фараз қилишнинг ўзидаёқ эркакнинг тепа сочи тикка бўлади-қолади.  Шунинг учун бу қабилидаги гапларни юракка яқин олиб, қовоқ-тумшуқ қилиб юрманг.

Яқинлашиш  сири

Ҳақиқат шундаки, эркаклар учун аёллар билан муносабатда жинсий ва руҳий яқинлик ўртасида фарқ бор. Аёллар эса севгани учун баъзан ҳамма нарсага тайёр бўлишади. Аммо муҳаббат бобида жабрдийда статуси кўпам яхшиликка олиб келмайди. Аёл турмушга чиқиш олдидан бўлажак эрини севиш-севмаслиги ҳақида ўйласа, эркак эса бу ҳақда биринчи кечадан кейин бир қарорга келиши мумкин. Аёлларнинг севиб қолишлари осон, дил изҳори қилишлари қийин. Эркакларнинг севги изҳори қилишлари осон, кўнгил беришлари қийин. Эркаклар,одатда,  ўзлари ҳурмат қиладиган аёлни  севишади, аёллар эса фақат севган одамларини ҳурмат қилишади. Бор қарама-қаршилик ҳам шунда.

Дилноза Умарова

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1