Испания чемпионати 18-турида "Севилья" жамоаси ўз майдонида "Реал Мадрид" футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган ўйинда андалусияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг 67-дақиқасида Криштиану Роналду ҳисобни очган бўлса, 85-дақиқада Серхио Рамос ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 90+2-дақиқада Стеван Йоветич "Севмлья"га ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.
Шундай қилиб, "Реал"нинг 40 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига нуқта ясалди.
Севилья – Реал Мадрид 2:1
Голлар: 0:1 – 67, пенальти Роналду, 1:1 – 85, автогол Рамос, 2:1 – 90 (+2) Йоветич.
Севилья – Рико, Пареха, Эскудеро, Мариано, Рами, Насри, Иборра (Сарабия, 77), Витоло, Нзонзи, Васкес (Йоветич, 68), Бен-Йеддер.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Рамос, Начо, Марсело, Модрич, Каземиро, Кроос (Ковачич, 75), Карвахаль, Бензема, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Иборра (31), Нзонзи (42), Насри (81), Марсело (84).