АсосийSport

Ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тохиржонова – МДҲнинг энг гўзал шахматчиси деб топилди

Ўзбекистонлик халқаро гройссмейстер Гулруҳбегим Тохиржонова Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг энг гўзал шахматчиси деб топилди. Бу ҳақда “Оламспорт” хабар бермоқда.

Шахмат оламидаги нуфузли www.chess.pw сайтида минтақанинг 8 нафар шахматчиси орасида энг гўзалини аниқлаш борасида сўровнома ўтказилди. 31 декабрь куни бошланган сўров жараёнида ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам бор эди.

Қувонарлиси, ўтган йили гроссмейстерлик унвонини қўлга киритган Гулруҳбегим сўровномада энг кўп овоз тўплаб, МДҲ мамлакатларининг энг гўзал шахматчиси деб топилди.

Маълумот учун, Гулруҳбегим Тоҳиржонова биринчи ўзбек аёл гроссмейстери Нафиса Мўминованинг синглиси ҳисобланади.

КУЧЛИ УЧЛИК:

Гулруҳбегим Тоҳиржонова (Ўзбекистон)

Самаганова Александра (Қирғизистон)

Алимбай қизи Айжан (Қирғизистон)

Бошқа янгиликлар