АсосийSUG'DIYONA

Иссиққина салат - қишда иммунитетингизни оширинг!

Зарур масаллиқлар: 300 гр. товуқ гўшти (суяксиз), 2 та булғор қалампири, 1 донадан сабзи ва помидор, 4 та салат барги, битта аччиқ қалампир, 1 бош пиёз, 2 бўлак саримсоқпиёз, 1 бўлак карам, кинза, 3 ош қошиқ соя соуси, 2 ош қошиқдан кунжут ва ўсимлик ёғи, лимон шарбати, 1 чой қошиқдан қуруқ занжабил ва аччиқ соус, оқ кунжут ва шакар.

Тайёрланиши: 1. Товуқ гўштини узунчоқ шаклда ўртача бўлакларга бўлинг. Соя ва аччиқ соус, кунжут ёғи, лимон шарбати, шакарни солиб аралаштиринг-да, 15-30 дақиқа маринадлаб қўйинг.

2. Сабзини юпқалаб сомонча шаклида, саримсоқпиёзни майдалаб, қолган сабзавотларни ўртача катталикда тўғранг.

3. Қиздирилган ўсимлик ёғида товуқ гўштига озгина туз сепиб қовуринг. Сўнгра эзилган занжабилни солинг.

4. Пиёз ва саримсоқпиёзни қовурилаётган товуқ гўштига қўшиб, ўртача оловда 2 дақиқа қовуринг. Энди булғор қалампирини қўшиб, яна 1 дақиқа қовуринг. Сабзини ҳам солинг. Охирида помидор ва карамни қўшамиз ва яхшилаб аралаштириб, 4-5 дақиқа қовурамиз. Салатга кунжут ва майдаланган кинзани сепиб, дастурхонга тортинг.

45 дақиқа

2 кишилик

Бошқа янгиликлар