Зарур масаллиқлар: 1 та бутун карп ёки сазан балиғи (800 гр. атрофида), 50 мл. сут, битта батон нони, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 1 донадан сабзи, лавлаги ва тухум, 2 бош пиёз, 2 та лавр барги, 3 бўлак саримсоқпиёз, 5 дона қора мурч, туз.
Тайёрланиши: 1. Тозаланган балиқ гўштини 7 бўлакка бўлинг. Нонни сутда ивитинг.
2. Балиқ гўшти бўлакларининг лаҳм жойидан кесиб олинг.
3. Барча сабзавотларни юпқароқ қилиб айлана, шаклда тўғранг.
4. Балиқнинг ажратилган гўшти ва пиёзни гўштқиймалагичдан ўтказинг. Тухум, зираворлар, саримсоқпиёз ва ивитилган нонни қўшиб, туз намагини созланг.
5. Балиқ гўшти бўлакларига қиймадан суртинг.
6. Қиздирилган ўсимлик ёғига лавлаги ва қора мурч доналари, лавр баргини солинг. Устидан балиқ гўшти бўлакларининг ярмини жойланг. Кейин пиёз ва сабзидан соласиз. Устидан яна балиқ гўшти бўлаклари ва сабзавотларни қўйиб, то таом ботиб тургунча совуқ сув қуйинг. Қайнаб чиққач, оловни пастлаб, 2 соат димланг. Пишишига оз қолганда туз ва мурч сепинг. Таомни дастурхонга озгина қайласидан солиб тортишингиз мумкин.
4 кишилик
3 соат





