Буйрак жомчаларининг шамоллашини тиббий тилда пиелонефрит дейилади. Бу касалликка чалинган болаларнинг таоми дармондоридек таъсирга эга бўлиши керак. Бугун болаларда учрайдиган пиелонефрит ва унга қарши чора-тадбирлар ҳақида гаплашамиз.
Касаллик пайдо бўлиш сабаблари
Буйракда фильтрланган пешоб жомчаларга қуйилиб, ундан пешоб йўллари орқали қовуқда йиғилади. Шу жараёнда қонга қайсидир йўл билан (тиш кариеси, бодомча безларининг яллиғланиши, теридаги йирингли яралар орқали) инфекция тушган бўлса, у жомчага ҳам етиб келади. Бу касаллик вужудга келишининг пастловчи кўриниши бўлса, юқориловчи юқиш йўли бу цистит вақтида яллиғланган қовуқдан зарарланишдир. Шунинг учун ҳам боланинг совуқ қотишига йўл қўйманг. Агар унинг пешоб тутолмаслик одати бўлса, дарров неврологга кўрсатинг. Асло ҳўл иштончасида узоқ қолдирманг.
Белгилари
Пиелонефрит ойлаб ўзини билдирмайди, аммо кичкинтой организмини мажруҳлайди. Афсуски, касаллик белгилари пайдо бўлган пайтда у сурункали шаклга ўтган бўлади. Шунинг учун ота-она боласига ниҳоятда эътиборли бўлиши керак. Пиелонефрит бошланганда, болалар ўз олдига қўйилган вазифаларнинг(дарс тайёрлаш, ўзини тутиш) уддасидан чиқолмай қолишади. Чунки организм ўз-ўзини заҳарлай бошлайди. Шунингдек, ўткир пиелонефритда болада тез-тез ҳожатга чиқиш, белда эзувчи оғриқ туриши, ҳарорат кўтарилиши (37,1-37,3°С) кузатилиши мумкин.
Ташхис қандай қўйилади?
Пиелонефрит пешобнинг умумий клиник таҳлилида аниқланади. Фарзандингизни ундан ҳимояламоқчи бўлсангиз, йилига 1-2 марта шу текширувдан ўтказиб туринг. Мабодо касаллик тасдиқланса, болага бир курс антибиотиклар шифохонада ётиб даволаниш режими асосида буюрилади. Фақат шу ҳолатда буйрак етарлича қон билан таъминланади, демак, дори-дармон ҳам шунча яхши сингади. Бундан ташқари, кичкинтойга клюква шарбати ва газсиз минерал сув бериш керак. Кўп суюқлик жомчаларни ювиб ўтади. Белига эса жунли шарф ўранг. Иссиқ тутиш соғайишни кучайтиради.
Бешинчи стол
Пиелонефритга чалинган болага бешинчи стол парҳези тайинланади. Бунда баъзи чекловлар бор.
Мумкин эмас:
Мумкин:
Буйрак учун чой
Ортосифон ўсимлигини халқона қилиб буйрак чойи деб аташади. Яллиғланишга қарши ва пешоб ҳайдовчи хусусиятга эга бошқа ўтлардан ҳам буйрак учун фойдали дамламалар тайёрлаш мумкин.
Бактерияларга қарши ва иммунитетни кучайтирувчи қариқиз (лопух)ни дори ўрнида ишлатса бўлади. Бунинг учун 1 ош қошиқ қариқиз илдизини майдалаб, 2 стакан қайнаган сувда икки соат давомида дамланг. Овқатдан кейин 2-4 ош қошиқдан кунига 4 марта ичириш керак.
Туйилган қариқиз илдизини қаҳвага ўхшаб (1 стакан сувга 1 чой қошиқ) дамлаш ҳам мумкин. Мазаси ёқимли бўлгани учун ҳам бола кунига 1-2 марта ичишдан бош тортмайди.
Пиелонефритга учраган болаларга овқатларни димлаб, қайнатиб ё буғда пишириб бериш лозим.
Дилноза УМАРОВА
06.08.2021, 17:47
CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...26.12.2017, 13:12
— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...26.12.2017, 13:08
— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...26.12.2017, 11:36
Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...