Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида аҳоли бандлиги масаласи бўйича таклифлар киритди.
Навбатдаги муҳим вазифа – бу бандлик масаласини ҳал қилишнинг бутун тизимини тубдан ўзгартириш бўйича комплекс раҳбарияти, ҳокимлар ва уларнинг биринчи ўринбосарлари шахсий масъулиятини оширишдан иборат.
Биринчидан, ҳокимлар янги иш ўринлари яратиш юзасидан тасдиқланган кўрсаткичларни, ҳар ой якунига кўра бажарилишини таъминлаган тақдирда, уларнинг иш ҳақига 15 фоиз қўшимча қўшиш билан рағбатлантирилади. Ана шу кўрсаткичлар бажарилиши таъминланмаса, аксинча, уларнинг иш ҳақидан 15 фоиз ушлаб қолинади.
Иккинчидан, мазкур йўналиш учун бевосита жавоб берадиган ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари ҳам шунга мос равишда иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида ё рағбатлантирилади, ё жазоланади. Бу тартиб вилоят, туман ва шаҳарларнинг иқтисодий комплекслари барча раҳбарларига нисбатан ҳам қўлланади.
Шунинг учун Бош вазир А.Ариповга, Бош вазир ўринбосари Р.Азимовга 15 кунлик муддатда иш жойлари ташкил этишни моддий рағбатлантиришга доир таклиф этилаётган ушбу тизимни шу йилнинг 1 мартидан бошлаб амалиётга жорий этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг пухта ишланган қарорини қабул қилишни топшираман.