АсосийSUG'DIYONA

«Дугонажонлар» пироги - олмами ё атиргул?

Зарур масаллиқлар: хамирига: 2 стакан ун, 250 гр. ёнғоқ мағзи, 100 гр. сариёғ, 2 дона тухум сариғи, 4 ош қошиқ шакар, 3 ош қошиқ сут; ичига солишга: 200 гр. шакар, 4 дона тухум оқи, 2 ўрам ванилинли пудинг; олмали атиргул учун: 3 дона олма, 1 стакан шакар, 3 стакан сув.

Тайёрланиши: 1. Ёнғоқ мағзини блендерда эзинг. Шакар, юмшатилган сариёғ, тухум сариғи ва сутни қўшинг. Яхшилаб аралаштиргач, хамирюмшатгич ва ун қўшинг. Хамирга целлофан ёпиб қўйинг.

2. Олмани ярим ой шаклида юпқалаб тўғранг.

3. Сувга шакар қўшиб қайнатинг-да, олма бўлакларини солинг. 3 дақиқа оловда қолдиринг. Сўнгра олмаларни қиёмдан олинг.

4. Айлана шаклдаги қолипга пишириқ қоғозини жойланг. Устидан ёнғоқли хамирни солиб, 3 см. қалинликда қўлингиз билан ёйиб чиқинг.

5. Тухум оқини шакар билан яхшилаб кўпиртиринг. Ванилинли пудингни ҳам қўшиб, кўпиртиришда давом этинг. Сўнгра хамир устидан солинг. Олма бўлакларини шакарга ботириб, атиргуллар ясанг-да, пирог устига жойланг. Ширинлигимиз 180 даражада қиздирилган газ печида 35-40 дақиқада пишади. Дастурхонга совигач тортишни маслаҳат берамиз.

12 кишилик

1 соату 25 дақиқа

Бошқа янгиликлар