1

Неймар қимматлиги бўйича Месси ва Роналдуни ортда қолдирди

СПОРТ 17.01.2017, 10:48
Неймар  қимматлиги бўйича Месси ва Роналдуни ортда қолдирди

CIES Football Observatory тадқиқотлар маркази дунёнинг энг қиммат футболчилари рейтингини тузиб чиқди. Унга кўра, ҳозирги кунда “Барселона” ҳужумчиси Неймар дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Унинг нахри 246,8 миллион еврога тенг.

Қимматлиги бўйича иккинчи ўринни Лионель Месси эгаллади. Аргентиналик футболчини 170,5 миллион еврога баҳолашмоқда. “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба 155,3 миллион еврога баҳоланди ва кучли учликка кирди.  

Нархи 126,5 миллион еврога баҳоланган “Реал” етакчиси Криштиану Роналду қимматлиги бўйича рейтингда 7-поғонадан жой олди.

Дунёнинг энг қиммат дарвозабони Ян Облак (“Атлетико”, 59,8 млн евро) деб топилди. Энг қиммат марказий ҳимоячи Рафаэль Варан (“Реал”, 64 млн евро), энг қиммат қанот ҳимоячиси эса Эктор Бельерин (“Арсенал”, 70,3 млн евро) бўлди энг.

Дунёнинг энг қиммат футболчилари ўнлиги:

1. Неймар (“Барселона”) – 246,8 миллиона евро

2. Лионель Месси (“Барселона”) – 170,5

3. Поль Погба (“Манчестер Юнайтед”) – 155,3

4. Антуан Гризманн (“Атлетико”) – 150,4

5. Луис Суарес (“Барселона”) – 145,2

6. Харри Кейн (“Тоттенхэм”) – 139,2

7. Криштиану Роналду (“Реал”) – 126,5

8. Пауло Дибала (“Ювентус”) – 113,8

9. Деле Алли (“Тоттенхэм”) – 110,5

10. Эден Азар (“Челси”) – 101,5. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1