1

“Барселона” Лионель Мессига 5 йиллик шартнома таклиф қилади

СПОРТ 24.01.2017, 17:52
“Барселона” Лионель Мессига 5 йиллик шартнома таклиф қилади

"Барселона" жамоаси президенти Хозеп Бартомеу клуб ҳужумчиси Лионель Месси учун янги шартнома тайёрлаб қўйди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, каталонияликлар аргентиналик футболчига 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилади. Мессининг "Барселона" билан амалдаги битими 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Солиқлар ушлаб қолинганидан сўнг унинг йиллик маош 22 миллион еврони ташкил қилади.

Қайд этиш керакки, Бартомеу дастлаб Лионель Мессининг ўзи билан учрашмоқчи, кейин эса унинг отаси Хорхе билан музокаралар олиб боради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1