1

Расман: Улуғбек Бақоев “Бухоро” бош мураббийи, Абрамов маслаҳатчи мураббий

СПОРТ 26.01.2017, 19:20
Расман: Улуғбек Бақоев “Бухоро” бош мураббийи, Абрамов маслаҳатчи мураббий

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Улуғбек Бақоев “Бухоро” клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда “Бухоро” матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ бу борада маълумот берилганди, аммо расмий хабар чиқмаганди. Ўзбекистон термаси ва “Локомотив” клуби собиқ устози Вадим Абрамов эса маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият юритадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Бухоро” бош мураббий Жамшид Саидов ва маслаҳатчи мураббий Тачмурод Агамуродовни истеъфога чиқарганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1