АсосийSport

Англия Лига Кубоги. “МЮ” мағлубиятга учраган ҳолда финалга чиқди

'Англия Лига Кубоги. “МЮ” мағлубиятга учраган ҳолда финалга чиқди'ning rasmi

Англия Лига Кубоги ярим финал жавоб ўйинида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Халл Сити” меҳмони бўлди.

Қизиқарли кечган ўйинда “МЮ” футболчилари кутилмаганда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиннинг 35-дақиқасида Хаддлстоун ҳисобни очган бўлса, 66-дақиқада Поль Погба мувозанатни тиклади.

Учрашув якунланишига 5 дақиқа қолганида Ньяссе “Халл”га мазкур ўйинда ғалаба келтирди. Аммо дастлабки ўйинда “МЮ” 2:0 ҳисобида зафар қучгани учун финалга айнан Жозе Моуриньо шогирдлари йўл олди.

ХаллМанчестер Юнайтед 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 35, пенальти Хаддлстоун, 1:1 – 66 Погба, 2:1 – 85 Ньяссе.

“Халл” – Маршалл, Доусон, Магуайр, Таймон, Мейлер, Мэлоуни (Эвандро, 64), Хаддлстоун, Клукас, Ньяссе, Диоманде (Эрнандес, 70), Боуэн (Маркович, 59).

“Манчестер Юнайтед” – Де Хеа, Жонс, Рохо, Дармиан, Смоллинг, Лингард (Руни, 79), Кэррик, Эррера, Погба, Рэшфорд (Феллайни, 90), Ибраҳимович.

Огоҳлантиришлар: Жонс (11), Рохо (87).

Дастлабки учрашув: 0:2

Бошқа янгиликлар