Норвегиялик 30 ёшли Гунн Нартен қутқарув хизматида ишлайди, шунингдек фитнес-мураббий сифатида ҳам фаолият юритади. Унинг Instagram`даги саҳифасини 52 минг нафар кузатувчи кузатиб боради.
Гунн ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали фитнесс бўйича тавсиялар бериб боради.
The Daily Mail нашрида Гунн ҳақида мақола чоп этилганидан сўнг, бутун дунёдаги интернет фойдаланувчилари уни “дунёдаги энг гўзал қутқарувчи аёл” деб атай бошлади.
Нартеннинг айтишича, у 19 ёшида қутқарувчи бўлишга аҳд қилган. Боиси, у ҳар доим катта жамоанинг аъзоси бўлишни орзу қиларди.
“Мен ўт ўчириш хизмати бўлимига ишга кириш учун ариза берганимда онам ҳеч қачон ўт-ўчирувчи аёллар ҳақида эшитмаганини айтди. Мен эса албатта шу ишга киришга аҳд қилдим”,—дейди Гунн.
Норвегиялик қиз эркак ҳамкасбларидан жисмоний тайёргарлик жиҳатидан ортда қолмаслик учун спорт билан фаол тарзда шуғулланади. Унинг айтишича, ҳамкасблари Гунни ҳар доим қўллаб-қувватлайди.