Бугун, 30 январь—Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун. Ислом Каримов ҳаёт бўлганида 79 ёшни қарши олган бўларди.
Мустақил Ўзбекистон асосчиси, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига Тошкент шаҳридаги “Наврўз” ресторанида бугун эҳсон оши берилади.
Эҳсон оши соат 12:00 дан 15:00 га қадар тортилади. Эҳсон ошидан сўнг Ислом Каримов руҳи покларига атаб, Қуръон тиловат қилинади.






