1

ОЧЛ–2017. “Насаф” ўтиш босқичида “Ал-Ҳидд” жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

СПОРТ 31.01.2017, 18:31
ОЧЛ–2017.  “Насаф” ўтиш босқичида “Ал-Ҳидд” жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Осиё Чемпионалар Лигаси–2017 турнирига ўтиш босқичида Қаршининг “Насаф” жамоаси Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” клубига қарши баҳс олиб борди. Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилган ўйинда қаршиликлар 4:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйинни фаол бошлаган “Насаф” аъзолари 16-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Стандарт вазиятдан Акмал Шораҳмедовнинг узатмасидан кейин Шаҳбоз Эркинов боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

10 дақиқадан “Насаф” ҳисобни оширди. Иккинчи гол ҳам биринчиси каби стандарт вазиятдан ва Акмал Шораҳмедов узатмасидан кейин киритилди. Бу сафар гол муаллифи Игорь Голбан бўлди – 2:0.

Учрашувнинг 76-дақиқасида захирадан майдонга тушган Дониёр Нарзуллаев ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Ўйин якунида Драган Черан “Насаф”нинг йирик ғалабасига ҳисса қўшди.

Мазкур ғалабадан сўнг “Насаф” футболчилари ОЧЛ–2017 плей-офф босқичига йўл олди. Навбатдаги босқичда Рўзиқул Бердиев шогирдлари гуруҳ босқичи йўлланмаси учун сафарда Саудия Арабистонининг “Ал-Фотиҳ” клуби билан куч синашади.

ОЧЛ–2017 ўтиш босқичи

“Насаф” (Қарши) – “Ал-Ҳидд” (Баҳрайн) — 4:0

Голлар: Шаҳбоз Эркинов (16), Игорь Голбан (26), Дониёр Нарзуллаев (76), Драган Черан (90).

“Насаф”: 35. Санжар Қувватов, 2. Акмал Шораҳмедов, 6. Азиз Ғаниев, 15. Шаҳбоз Эркинов (Бобир Абдухолиқов, 78), 18. Баҳром Абдураҳимов, 20. Ислом Кенжабоев (Дониёр Нарзуллаев, 68), 22. Игорь Голбан, 23. Шерзод Аъзамов, 33. Одилжон Ҳамробеков (Дилшод Раҳматуллаев, 85), 34. Фаррух Сайфиев, 69. Драган Черан.

“Ал-Ҳидд”: 1. Аббос Аҳмад, 2. Абдулла Фатади (Аҳмад Алхаттал, 55), 6. Уче Агба, 7. Муҳаммад Ал-Довуд, 10. Акарандут Орок, 15. Иброҳим Ал-Обайдли, 16. Саид Муҳаммад Аднан, 17. Ифедайо Олусегун, 18. Иса Мусаббеҳ, 23. Рашид Ал-Ҳути, 24. Аҳмад Буғаммар.

Огоҳлантириш: Аҳмад Буғаммар (49).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1