1

“Ливерпуль” тажрибали футболчисини сотиб юборди

СПОРТ 01.02.2017, 11:18
“Ливерпуль” тажрибали футболчисини сотиб юборди

"Ливерпуль" жамоаси тартибсиз футболчиси Мамаду Сакодан қутилди. Юрген Клопп томонидан асосий таркибдан четлатилган футболчи фаолиятини ижара асосида "Кристал Пэлас" жамоасида давом эттирадиган бўлди.

Франциялик истеъдодли футболчи ўтган йилнинг апрель ойидан майдонга тушмаётган эди. Дастлаб, допинг туфайли футболдан четлатиган Сако кейинроқ оқланди. Бироқ, машғулот жароёнида қоидаларни бузгани учун бош мураббий уни ҳайдаб юборганди.

Жорий мавсумда 26 ёшли Мамаду Сако биронта учрашувда майдонга тушмади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1