1

"Бунёдкор" назорат учрашувида ОЧЛнинг амалдаги ғолибидан устун келди

СПОРТ 02.02.2017, 12:07
"Бунёдкор" назорат учрашувида ОЧЛнинг амалдаги ғолибидан устун келди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасида назорат учрашуви ўтказди. 7 февраль санасида Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида маҳаллий “Ал-Жаиш” клубига қарши бўладиган учрашувга жиддий ҳозирлик кўраётган “қалдирғочлар” ОЧЛ-2016 ғолиби – “Чонбук Моторс” клуби билан назорат учрашувида куч синашди.

Қизиқарли кечган учрашувда “Бунёдкор” рақибни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жамоамиздан голларни Элдор Шомуродов ва Достонбек Ҳамдамов киритди.

Дубайдаги “The Sevens” стадионида бўлиб ўтган баҳс “Бунёдкор” учун “Ал-Жаиш”га қарши баҳс олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.

Ўртоқлик учрашуви

“ЧОНБУК МОТОРС” – “БУНЁДКОР” 1:2 (1:2)

Голлар: Элдор Шомуродов 15 (0:1), Достонбек Ҳамдамов 24 (0:2), Жонгеун 35 (1:2)

“Чонбук”: Кук Таэжонг, Жунг Хюк, Лим Жонгеун, Чо Сунгван, Го Муюл, Чои Чулсон, Ким Юнгчан, Ким Шинвук, Жанг Юнхо, Ким Теано, Эду.

Захира: Ли Ёнг, Ким Мин Жай, Шин Хюнг Мин, Ли Жай Сунг, Мазола, Ким Бок Юнг, Парк Вон Жай, Ли Донг Гук, Хонг Жун Нам, Ким Жин Су, Эдер, Чо Сук Жай.

“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Душан Мичич, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Жовлон Иброхимов, Отабек Шукуров, Нурилло Тўхтасинов, Шаҳзодбек Нурматов, Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов

Захира: Дилшод Хамроев, Хуршид Ғиёсов, Исломжон Қобилов, Шохруҳ Гадоев, Давронбек Умиров, Миржамол Қосимов, Нодирхон Камолов, Жавоҳир Эсонқулов, Сардорбек Азимов, Вадим Чемиртан, Алишер Саноев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1