1

​“Пойтахт йўлларида” пиёдалар айби билан содир бўлган жиддий ЙТҲлар(Видео)

ЖАМИЯТ 03.02.2017, 11:37
Теглар: Авто, Видео, ЙТҲ, Ўзбекистон, Тошкент
​“Пойтахт йўлларида” пиёдалар айби билан содир бўлган жиддий ЙТҲлар(Видео)

ЎзМТРКнинг “Тошкент” телеканалида 2 февраль куни намойиш этилган “Пойтахт йўлларида” кўрсатувида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузаётган пиёдалар ҳақида ҳикоя қилинди.

Кўрсатувда пойтахт йўлларида содир бўлаётган пиёдаларнинг жиддий шикастланиши ёки вафот этиши билан якун топган ЙТҲлар видеолари намойиш этилди. Мазкур ҳодисаларнинг айримлари ҳайдовчиларнинг йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларга йўл бермаслиги оқибатида содир бўлса, аксарияти пиёдаларнинг йўлни белгиланган жойдан эмас, бошқа жойдан, шунингдек светофорнинг қизил чироғига беэътибор бўлиб, кесиб ўтиши оқибатида юз беради.

“Пойтахт йўлларида” кўрсатувининг мазкур сонида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган ҳайдовчи ва пиёдаларга нисбатан қандай маъмурий жазо қўлланилиши ҳақида ҳам маълумот берилди.

Қуйида кўрсатувни тўлиқ ҳолда томоша қилишингиз мумкин.


Шарҳлар

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1