АсосийJamiyat

​Президент Шавкат Мирзиёев Сергелида бунёд этилаётган замонавий уйлар билан танишди

'​Президент Шавкат Мирзиёев Сергелида бунёд этилаётган замонавий уйлар билан танишди'ning rasmi

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни Сергели туманида бунёд этилаётган замонавий кўп қаватли уй-жойлар билан танишди.

Сергели туманида 2016-2017 йиллар режасига асосан 4284 хонадондан иборат 102 замонавий кўп қаватли уй-жой қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур йирик лойиҳа оилаларнинг турар жойга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини яратади. Эътиборлиси, уйлар оилаларга имтиёзли ипотека кредити орқали берилади, деб ёзади ЎзА.

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида ушбу уй-жойнинг 66 тасини фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Шунингдек, таълим муассасалари, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ҳам барпо этилади.

Асосий мақсадимиз одамларга қулайлик яратиш, уларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, деди Президентимиз. Мазкур уй-жойлар тақсимотида адолат мезонига қатъий риоя этилиши керак. Шунда халқимизнинг кайфияти яхши, ҳаётдан рози бўлади. Эртанги кунга ишончи ортади. Аҳолининг эҳтиёжи, талабидан келиб чиқиб бундай уйларни Тошкент шаҳрининг 10 туманида 10 тадан қуришни режалаштирмоқдамиз.

Президентимиз мутасадди раҳбарлар ва мутахассисларга мазкур иншоотларни бугунги кун талабларига тўла жавоб берадиган пухта лойиҳалар асосида қуриш, уларни энг замонавий инфратузилмалар билан таъминлаш бўйича зарур тавсиялар берди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар