“Барселона” жамоаси 2018 йилда “Реал” ярим ҳимоячиси Искони текинга кўлга киритиши мумкин. Бу ҳақда Sports.ru нашри маълум қилмоқда.
“Реал” раҳбарияти Иско билан шартномасини узайтиришни истамаяпти. Шу сабабли, ярим ҳимоячи фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин.
Маълумот учун, Иско жорий мавсумда Ла Лиганинг 15 учрашувида майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та голли пасга муаллифлик қилди.






