АсосийShou-biznes

​Сардор Раҳимхон лейкоз билан оғриганларга туя сути ичишни тавсия қилди

'​Сардор Раҳимхон лейкоз билан оғриганларга туя сути ичишни тавсия қилди'ning rasmi

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига лейкоз(оқ қон) касаллиги билан оғриган беморларга туя сути даво бўлишини маълум қилди.

“Раҳматли отажонимга шу нарсани ичиролмагандим, кўнгиллари бўлмаганди. Кўпчиликка айтсам, шунчаки ‘ҳа’, деб қўйишарди. Ваҳоланки, бу ҳақиқат. Лейкоз(оқ қон), саратон касаллигига чалинган яқинларимизга миллион-миллионга кимёвий дорилар олиб берамиз, операция қилдирамиз. Лекин, Ҳадисда ҳам келтирилган туя сутининг давосини тан олмаймиз. Азизлар, мободо яқинларингиз касал бўлса, шуни айтинг, видеони кўрсатинг. Астойдил ихлос билан ичса, даво бўлади”, деб ёзади Сардор Раҳимхон туя сутининг давоси акс этган видеони изоҳлаб.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар