АсосийSport

ОФК Кубоги–2017. Шерзод Қосимов “Ал-Жаиш” – “Ал-Аҳли” ўйинига бош ҳакам этиб тайинланди

'ОФК Кубоги–2017. Шерзод Қосимов “Ал-Жаиш” – “Ал-Аҳли” ўйинига бош ҳакам этиб тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Шерзод Қосимов ОФК Кубоги–2017 мусобақаси “А” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Ал-Жаиш” (Сурия) – “Ал-Аҳли” (Иордания) учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди.

ЎФФнинг маълум қилишича, Шерзод Қосимовга қанотларда Алишер Усмонов ва Тимур Гайнуллин ассистентлик қилади. Захира ҳаками бўлиб мальдивлик Муҳаммад Жавиз ишлайди.

Учрашув комиссари – Давлатманд Исломов (Тожикистон). Ҳакамлар назоратчиси этиб Ал-Саиди Кадҳум Ауда Лазим (Ироқ) тайинланди.

Мазкур учрашувда “Ал-Жаиш” номинал мезбон бўлгани ҳамда Сурияда сиёсий вазият барқарор бўлмагани учун ўйин нейтрал майдон – Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги стадионларда бирида бўлиб ўтади.

Бошқа янгиликлар