Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси бир неча кун олдин бир қатор футболчилар билан шартнома имзолаганди. Бугун ҳам жамоамиз олти нафар футболчи билан битим имзолади.
Ўтган мавсумни “Бухоро”да ўтказган Руслан Мелезиддинов, мавсум-2016да “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилган Андрей Сидоров билан келишувга эришилди. Ушбу футболчилар янги мавсумни қўқонликлар сафида ўтказишади.
Бундан ташқари, ўтган йили иккинчи даврада “Қўқон-1912” клуби шарафини ҳимоя қилган Дарко Гожкович, Никита Рибкин, Суҳроб Бердиев билан ҳам янги шартномалар имзоланди.






