Кеча Эрон пойтахти Теҳронда маҳаллий "Истиқлол" жамоаси Қатарнинг "Ал-Садд" клубига қарши баҳс олиб борди. Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган мазкур беллашувда ўйиннинг охирига қадар ҳисоб очилмади.
Натижада навбат пенальтилар сериясига етиб келди ва бунда Эрон клуби рақибини 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Шундай қилиб "Истиқлол" клуби "Локомотив"нинг гуруҳдаги учинчи рақибига айланди. Афсонавий футболчи Хави тўп тепаётган "Ал Садд" кетма-кет икки йил гуруҳ босқичига чиқа олмади.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" ОЧЛдаги 1-тур учрашувини 20 февраль куни Саудия Арабистонида "Ал-Таавон"га қарши ўтказади. 27 февраль куни эса ўз "темирйўлчилар" БААнинг "Ал Аҳли" клубини қабул қилади.






