АсосийSavol-javob

​Пластикдан пластикка пул қандай ўтказилади?

'​Пластикдан пластикка пул қандай ўтказилади?'ning rasmi

Баъзилар ўз банк пластик карточкасидан бошқа бировнинг пластигига пул маблағларини ўтказилаётганига гувоҳ бўлдим. Айтинг-чи, барча банк пластик карточкаларида ҳам шундай имконият борми? Бунинг учун банкка мурожаат қилишим керакми?

Шоҳида, Жиззах шаҳри

Марказий банк матбуот хизмати:

— Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда ҳукуматимиз томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенг ривожлантириш борасида қабул қилинаётган бир қатор қарорлари асосида, республикамизда тўловларни пластик карточкалар орқали амалга ошириш тизими яратилди. Мазкур тизим ташкил этилгандан буён бир жисмоний шахснинг пластик карточкасидан бошқа бир жисмоний шахснинг пластик карточкасига маблағлар кўчириш республикамизнинг барча тижорат банкларида йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда бир жисмоний шахснинг пластик карточкасидан бошқа бир жисмоний шахснинг пластик карточкасига маблағлар кўчириш 2 хил йўналишда яъни:

  • мижознинг аризасига (аризада маблағ ўтказилаётган фуқаронинг Ф.И.Ш., пластик карточка рақами ва банкнинг реквизитлари аниқ кўрсатилади) асосан хизмат кўрсатувчи банк филиали орқали (шахс ёки банкдан қатъий назар), бунда банк хизмат ҳақи ундирилмайди;
  • “Оn-linе” режимида ишловчи пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни масофадан туриб, банкка мурожаат қилмасдан амалга ошириш имконини берувчи “Uzcard”, “Click”, “М- Ваnк”, “U-Pay”, “Agrobankmobile”, “Mobilsavdo”, “Payme” (мазкур провайдерлар мустақил хўжалик юритувчи субъектлардир) орқали мазкур ўтказмаларни ҳам ошириш мумкин, бунда мижоз мазкур провайдерлар хизмати ҳақини тўлайди.
  • Ҳозирги кунда 21 та тижорат банклари ушбу хизматлардан фойдаланиш учун “Uzcard”, “Click”, “М-Ваnк”, “U-Pay”, “Agrobankmobile”, “Mobilsavdo”, “Payme” мустақил алоқа провайдерлари билан шартнома тузилган бўлиб, қолган банклар ҳам шартнома тузиш бўйича музокара олиб бормоқда. Мазкур алоқа провайдерларга рўйхатдан ўтиш учун мобиль телефон рақамни кўрсатиб ва аккаунтга парол ўрнатиш лозим. «СМС коди» келгандан сўнг уни фаоллаштириш учун пластик карточка рақамини ва амал қилиш муддатини кўрсатиш зарур. Шунингдек, ушбу алоқа провайдерлари хизматидан фойдаланиш тартиби бўйича тўлиқ маълумотни бевосита ушбу субъектлардан олиш мақсадга мувофиқдир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар