1

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон терма жамоаси 63-ўринда қайд этилди

СПОРТ 09.02.2017, 15:12
Теглар: Футбол, Ўзбекистон
ФИФА рейтинги: Ўзбекистон терма жамоаси 63-ўринда қайд этилди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 554 очко билан 63-ўринда қайд этилди, дея хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати.

Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан 2 поғона пастлади. Ўзбекистон ОФКга аъзо терма жамоалар орасида 6-ўринда қолди. Эрон 798 очко билан Осиё мамлакатлари орасида пешқадамликни сақлаб қолган. Жанубий Корея 691 очко билан қитъада 2-поғонани эгаллаган бўлса, кучли учликдан Япония (629 очко) жой олди.

Эрон – 32-ўрин;

Жанубий Корея – 39-ўрин;

Япония – 52-ўрин;

Австралия – 54-ўрин;

Саудия Арабистони – 56-ўрин;

Ўзбекистон – 63-ўрин;

БАА– 68-ўрин.

ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Қатар ўз ўрнини сақлаб қолди. Хитой 5 поғона пастлаган бўлса, Сурия терма жамоаси 3 ўринга кўтарилди.

Қатар — 85-ўрин;

Хитой — 86-ўрин;

Сурия — 93-ўрин.

ФИФА рейтингида ҳамон Аргентина (1635 очко) етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Бразилия (1529 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1433 очко) жой олган. Жадвалда 4–10-ўринларни мос равишда Чили, Бельгия, Франция, Колумбия, Португалия, Уругвай ва Испания терма жамоалари эгаллаган.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1