Санжар Турсунов тўп сураётган “Ал-Ҳарайтият” ўз майдонида Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов жамоаси – “Ал-Сайлия”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, Санжар Турсунов “Ал-Ҳарайтият” сафида, Темурхўжа Абдухолиқов “Ал-Сайлия” сафида 90 дақиқа ҳаракат қилди. Санжар Шоаҳмедов 59-дақиқада захирага олинди.

Мазкур учрашувдан сўнг “Ал-Сайлия” 20 очко билан 9-ўринда қолиб кетди. “Ал-Ҳарайтият” 19 очко билан 11-ўринда қолди.






