АсосийSport

Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ОФК Кубоги–2017 плей-офф учрашувини бошқаради

'Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ОФК Кубоги–2017 плей-офф учрашувини бошқаради'ning rasmi

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов ОФК Кубоги–2017 турнири Жунабий минтақаси плей-офф босқичидан ўрин олган “Валенсия” (Мальдив) – “Моҳун Баган” (Ҳиндистон) учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди.

ЎФФ матбуот хизматининг хабар беришича, Азиз Асимовга қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Ҳусниддин Шодмонов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини ўзбекистонлик Дмитрий Пислегин бажаради.

Учрашув комиссари этиб филиппинлик Давид Дуайт Бальдоза Пенано тайинланди. Ҳакамлар назоратчиси сифатида австралиялик Аназ Ҳакан ишлайди.

“Валенсия” ва “Моҳун Баган” ўртасидаги учрашуви 21 февраль куни Мальдив пойтахти Мале шаҳрида бўлиб ўтади.

Бошқа янгиликлар