1

Эдгар Гесс “Динамо” бош мураббийи этиб тайинланди

СПОРТ 10.02.2017, 11:14
Теглар: Футбол
Эдгар Гесс “Динамо” бош мураббийи этиб тайинланди

2016 йилги мавсум натижасига кўра Олий Лигага қайтган Самарқанднинг “Динамо” жамоаси мураббийлари штабида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда "Динамо" матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Динамо”ни Олий Лигага қайтарган жамоа бош менежери Илҳом Шарипов саломатлигини тиклаш мақсадида ҳамда бош менежер сифатида шартномаси якунлангани сабабли жамоага бош мураббий этиб тажрибали мутахассис Эдгар Гесс тайинланди. Илҳом Шарипов соғлиғини тиклаш билан бирга клуб раҳбариятидаги фаолиятини давом эттиради. Учқун Қобилов ва Рафаэль Баласанян янги бош мураббийга ёрдам беради.

Маълумот учун, Эдгар Яковлевич Гесс 1954 йил, 14 март куни таваллуд топган. Мурабийлик фаолияти давомида “Пахтакор” (1986), “Зарафшон” (1987–1988), “Миттельбиберах” (Германия, 1991–1995 ва 1997–1999), “Туркспор”” (Германия, 1999–2003), “Олмаота” (Қозоғистон, 2004), “Алания” (Россия, 2005), “Ветра” (Литва, 2006), “Андижон” (2006–2007), “Насаф” (2008), “Шўртан” (2009–2011 ва 2012–2013), “Бухоро” (2013–2014), “Андижон” (2014–2015) клубларида ишлаган.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1