АсосийDunyo

​22 ёшли қизнинг боши учун жангарилар бир миллион доллар мукофот пули эълон қилди

'​22 ёшли қизнинг боши учун жангарилар бир миллион доллар мукофот пули эълон қилди'ning rasmi

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи, 100 та жангарини йўқ қилган даниялик талаба қиз Жоанна Паланининг бошини келтирган одамга бир миллион доллар мукофот пули беришини маълум қилди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

22 ёшли қиз курдлар билан биргаликда ИШИДга қарши жангларда иштирок этган. Палани 1993 йилда БМТнинг Ироқдаги Рамади қочоқлар лагерида дунёга келган. Унинг оиласи бу ерга Эронда бўлиб ўтган Ислом инқилобидан кейин кўчиб келган. Кейинчалик улар Данияга кўчиб ўтишган. Жоанна мактабни, коллежни Данияда битириб, спорт ва милтиқ отиш машғулотлари билан шуғулланди. Қиз 2011 йилда Сурияга ҳукумат армияси билан жанг қилиш учун келди, аммо кейинчалик ИШИД жангариларига қарши бўлган жангларда иштирок этди. Палани Кобани шаҳрини жангарилардан ҳимоя қилиш учун бўлган жангда фаол қатнашди. Ўқ отиш сирларини пухта ўзлаштирган қиз оддий талабадан тажрибали снайперга айланди ва юзга яқин жангариларнинг ёстиғини қуритди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар