АсосийSport

ОЧЛ–2017. “Ал-Аҳли” – “Бунёдкор” учрашувини Рюжи Сато бошқариб боради

'ОЧЛ–2017. “Ал-Аҳли” – “Бунёдкор” учрашувини Рюжи Сато  бошқариб боради 'ning rasmi

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “С” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) – “Бунёдкор” (Ўзбекистон) ўртасидаги учрашувни япониялик ФИФА рефериси Рюжи Сато бошқариб боради.

Унга қанотларда ҳамюртлари Тору Сагара ҳамда Хироши Ямаучи ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида яна бир япониялик рефери – Араки Юсуке ишлайди.

Учрашув комиссари этиб хитойлик Хуанг Сонг тайинланди. Ҳакамлар назоратчиси вазифасини иорданиялик Исмоил Аднан Исмоил Алҳафи бажаради.

“Ал-Аҳли” – “Бунёдкор” учрашуви 21 февраль куни Саудия Арабистонининг Жедда шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:15 да бошланиши режалаштирилган.

Бошқа янгиликлар