1

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида “Амкар”ни мағлуб этди

СПОРТ 10.02.2017, 23:20
Теглар: Футбол, Ўзбекистон
Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида “Амкар”ни мағлуб этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркия йиғинидаги илк ўртоқлик учрашувида Россиянинг “Амкар” клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Анталия шаҳридаги йиғин доирасида Россия Премьер-Лигаси вакили “Амкар” клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Ўйиннинг 20-дақиқасида Игорь Сергеев томонидан киритилган гол Ўзбекистон терма жамоасига учрашувда кичик ҳисобда ғалаба келтирди.

Аввалроқ хабар берилганидек, Анталия шаҳрида 12 февраль кунига қадар йиғин ўтказадиган миллий терма жамоа 11 февраль куни шунингдек, Арманистоннинг “Алашкерт” клубига қарши яна бир ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралаши иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоасининг Туркиядаги йиғинига 24 нафар футболчи жалб этилган. Миллий терма жамоа дарвозабони Элдор Суюнов ҳамда ярим ҳимоячи Икром Алибоев жароҳат олганликлари боис, ушбу йиғинни ўтказиб юборишади.

Ўртоқлик ўйини, 10 февраль

Анталия, Туркия.

Ўзбекистон МТЖ – Амкар (Россия) – 1:0.

Гол: Игорь Сергеев (20).

Ўзбекистон МТЖ: А. Лобанов (c), С. Андреев, Р. Ашурматов, И. Тўхтахўжаев, Д. Хошимов, С. Қутибоев, А. Аҳмедов, Ж. Искандеров, Э. Шомуродов, М. Бикмаев, И. Сергеев.

“Амкар”: Хомич, Конде, Занев, Зайцев, Гиголаев, Милькович, Огудя, Комолов, Гол, Костюков, Бодул.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1