1

"Локомотив" назорат ўйинида Украина клубига енгилди

СПОРТ 12.02.2017, 21:42
Теглар: Футбол
"Локомотив" назорат ўйинида Украина клубига енгилди

Янги мавсумга тайёргарликнинг муҳим босқичларидан бирини Анталияда ўтказган “Локомотив” икки ҳафта ичида тўртта ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

“Темирйўлчилар” дастлаб Туркманистоннинг “Олтин Аср” клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Иккинчи учрашувда Босния ва Герцеговинанинг “Сараево” клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйналди. Кейинги икки беллашувда эса "темирйўлчилар" имкониятни бой берди. “Локомотив” Қозоғистоннинг “Ордабаси” клубига 1:2, ва охирги ўйинда Украинанинг “Заря” клубига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Албатта, ўртоқлик учрашувларидан кўзланган мақсад жамоанинг мавсумга тайёргарлигини кўздан кечириб олиш бўлгани учун бунда натижа катта роль ўйнамади. “Локомотив” бугун “Заря”га қарши тўп сурди.

Учрашувнинг биринчи тайми “Локо” устунлигида кечди. Жамоамизда икки-уч бор гол уриш имконияти юзага келди. Танаффусдан сўнг эса ташаббус кўпроқ украинлар томонида бўлди. 84-дақиқада “Заря” футболчиси Артем Сухоцкий тўп киритиб ҳисобни очди. Ва якунда бу гол охиригача сақланиб қолди.

Умуман олганда, иккинчи хориж йиғини ҳақида гапирадиган бўлсак, Туркиядаги машғулотлар яхши савияда кечди. Футболчиларимиз ҳар бир машғулотда тер тўкиб меҳнат қилишди. Энди буёғига “Локомотив”ни жуда қизиқарли ва узоқ мавсум кутиб турибди. Жамоамиз бу йил ҳам ўзи иштирок этадиган ҳар учала мусобақада (Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги ва Осиё чемпионлар лигаси) биринчи ўринни қўлга киритиш мақсадида кураш олиб боради.

Бунинг учун жамоамизда куч ва салоҳият, шунингдек иқтидорли футболчилар етарли. “Темирйўлчилар” олдида турган бирламчи вазифа 20 ва 27 февраль кунлари бўлиб ўтадиган “Ал Таавон” ҳамда “Ал Аҳли” билан кечадиган ўйинларда ижобий натижа қайд этиш ҳисобланади. Бу борада жамоамизга омад тилаб қоламиз.

Ўртоқлик учрашуви. 12 февраль
ЛОКОМОТИВ – ЗАРЯ 0:1
Гол: Артем Сухоцкий, 84.

“Локомотив” таркиби:
Маъмур Икромов
Салим Мустафоев (Фаррух Иброҳимов, 72)
Шерзод Файзиев (Муҳаммад Коне, 65)
Кахи Махарадзе
Ислом Тўхтахўжаев
Тимур Кападзе
Қувондиқ Рўзиев (Саламат Қутибоев, 46)
Олег Зотеев (Шуҳрат Муҳаммадиев, 65)
Сардор Мирзаев (Диёр Туропов, 65)
Жалолиддин Машарипов
Мурод Бобожонов (Марат Бикмаев, 46)

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1