1

Юнон-рум. Ўзбекистон терма жамоаси Россиядаги турнирдан 2 та медаль билан қайтди

СПОРТ 13.02.2017, 11:02
Теглар: Футбол
Юнон-рум. Ўзбекистон терма жамоаси Россиядаги турнирдан 2 та медаль билан қайтди

11-12 февраль кунлари Россиянинг Подольск шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Европа чемпиони В. Ивлев соврини учун IX Халқаро турнир бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати.

Унда асосан Россия, Қозоғистон, Беларус ҳамда ўзбекистонлик полвонлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси саккиз нафар курашчи билан иштирок этди.

Жумладан 59 кг вазн тоифасида Феруз Тухтаев, 66 кг вазнда Данила Морозов ва Нурбек Ўктамов, 80 кг вазн тоифасида Жонибек Отабеков, 85 кг вазнли спортчилар баҳсида Рустам Султонов, 98 кг вазн тоифасида Жаҳонгир Турдиев ва Икром Ибрагимов, шунингдек ўта оғир, яъни 130 кг вазн тоифасида Аббос Ибрагимовлар юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.

Мусобақада Феруз Тўхтаев барча рақибларини мағлуб этиб, якунда олтин медаль соҳибига айланди ва шоҳсупанинг энг юқори қисмидан жой олди. Жонибек Отабеков эса кумуш медалига сазовор бўлди. Бундан аввалроқ ушбу полвонимиз Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ташкил этилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритганди. Ана шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Россиядаги турнирни битта олтин ва битта кумуш медали билан якунлади.

Энди эркин ва юнон-рум курашчиларимиз Туркияга йўл олишади ва мавсумнинг навбатдаги халқаро мусобақасида иштирок этишади. Истамбулда ташкил этиладиган турнир 3-5 март кунлари юнон-рум кураши вакиллари иштирокида бўлиб ўтса, 10-12 март кунлари эркин курашчиларимиз гиламга чиқишади.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1