АсосийDunyo

​Калифорнияда тўғон бузилиши хавфи туфайли одамлар эвакуация қилинди

'​Калифорнияда тўғон бузилиши хавфи туфайли одамлар эвакуация қилинди'ning rasmi

АҚШнинг Калифорния штат ҳукумати Оровилл шаҳрида яшовчи одамларни тўғон бузилиши хавфи туғилганлиги туфайли зудлик билан эвакуация қилди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Сув оқими АҚШнинг энг баланд тўғонини бузиши мумкинлиги аниқ бўлгач, одамлар кўчирилди. Калифорния сув заҳиралари департементи маҳаллий вақт билан соат олтида ўз Твиттер саҳифасида сув кўтарилгани туфайли тўғонни бузиши мумкинлиги ҳақида хабар қилди. Департамент ходимлари сув тошқинининг олдини олиш учун тўғонга вертолёт орқали тош ташлатилиши ҳақида маълумот берди.

Reuters агентлиги берган маълумотга кўра, эвакуация қилиниши лозим бўлган ҳудудда 160 минг фуқаро, Оровилл шаҳрида эса 16 минг одам истиқомат қилади.

Мазкур ҳудудда яшовчи одамларга жануб ёки шарққа кўчиш буюрилди. Оровиллдан 30 километр узоқликда жойлашган Чико шаҳри эвакуация пункти қилиб тайинланди. Йўллар ювилиб кетганлиги боис тирбандлик юзага келди. Тўғоннинг тошишига Калифорнияда ёмғирнинг кўп ёққанлиги, қор бўронлари сабаб бўлди. Оровилл тўғони 1968 йилда қурилган бўлиб, баландлиги 230 метрдир.

Бошқа янгиликлар