1

​Муҳаббатни даромад манбаига айлантирганлар

ЖАМИЯТ 14.02.2017, 09:53
Теглар: Муҳаббат, Жиноят
​Муҳаббатни даромад манбаига айлантирганлар

Тошкентдаги босмахоналардан бири алвон рангли юракча сурати акс этган 10 дона табрикнома (откритка)га буюртма олди. Уни тайёрлаётган дизайнер муҳаббат изҳори битилган табрикномаларнинг ҳаммаси ҳар хил қизга аталганига ҳайрон бўлди. Оммавий ахборот воситаларининг «саъй-ҳаракатлари» туфайли «Севишганлар», «Авлиё Валентин» куни деб эълон қилинган байрамни «Замонавий» йигитча шу тарзда нишонлашга қарор қилган.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг кўплаб дўконлари, супермаркетларида юракча шакли акс этган қандолат, полиграфия маҳсулотларини, юмшоқ ўйинчоқларни, атирларни, конфетларни ҳаттоки канцелярия молларини ҳам учратиш мумкин. Дунёнинг бирор халқи урф-одатига мансуб бўлмаган, на диний, на маданий анъаналаримизга мос келмайдиган бу байрамнинг ўзига хос даромад манбаига айланганига анча бўлди.

Ҳаммаси йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида Ғарбдаги савдо компанияларининг февраль ойида савдонинг тушиб кетиши муносабати билан уларнинг «Авлиё Валентин» кунига юракча шаклидаги турли совғаларни ишлаб чиқаришидан бошланди. Чунки февраль ойида бирорта катта байрам йўқлиги учун савдо компаниялари зарар кўрди. Шунда оммага унчалик маълум бўлмаган 14 февралга тўғри келувчи «Авлиё Валентин» куни ёдларига тушди. Уларнинг талқин қилишича, бу «зот» барча севишганларнинг «ҳомийси» эмиш… Мазкур байрамни реклама қилувчи видеороликлар намойишидан кейин эса «телба ошиқлар» савдо дўконларида сотилаётган юракча шаклидаги совғаларни сотиб олиш учун шошилишди. Уларнинг бирортасини на «Авлиё Валентин»нинг кимлиги, на мазкур байрамнинг келиб чиқиш тарихи қизиқтирди.

Мутахассисларнинг маълумот беришича, юракча тимсолининг яратилишига эллинистик маданиятда катта аҳамиятга эга бўлган печак ўсимлигининг япроғи сабаб бўлган. У қадимги грекларнинг сармаст ва мусаллас Худоси бўлмиш Диониснинг ташриф қоғози ва «сабр уйи»нинг рамзи вазифасини ҳам ўтаган.

Баъзи бир таассубларнинг фикрича «Авлиё Валентин» насронийларнинг Рим империясигача бўлган даврда яшаган авлиёси ҳисобланар ва мазкур байрам унинг шарафига ўтказилар эмиш. Аммо бу далил — тарихда Валентин исмли авлиё ҳақиқатан ҳам яшаганлиги ўз тасдиғини топмаган. Олимлар ва теологларнинг фикрича, Валентин эрамиздан илгари биринчи асрда яшаган учта бир хил исмли насроний авлиёларининг йиғма образидир. Мазкур авлиёларнинг ҳар учаласи ҳам насроний ҳисобланса-да, уларнинг йиғма образи бўлган, севишганларнинг ҳомийси ҳисобланган Валентинни бирорта насроний черкови тан олмайди. Ўзининг реал тарихига эга бўлмаган, ўйлаб топилган Валентин ўзи ҳақида тўқилган афсоналарга умуман мос келмайди.

Яна бир тахминларга кўра, қадимги Рим мажусийларининг Рим шаҳрига асос солган ака-ука Рем ва Ромулни ўз сути билан боққан она бўрининг шарафига ўтказиладиган байрамни йўқ қилиш учун «Авлиё Валентин» кунини черков ўйлаб топган. Аммо бу байрам фақатгина XIX асрга келиб, Буюк Британияда оммалаша бошлади. Кейинчалик у АҚШда ҳам байрам сифатида нишонланадиган бўлди.

Минг афсуслар бўлсинким, оммавий маданият воситалари ёрдамида «Авлиё Валентин» куни бутун дунёга, шу жумладан Ўзбекистонга ҳам кириб келди. Бир пайтнинг ўзида ўнта қизга севги изҳор қилиш бизнинг халқимизга ётдир. Халқимиз учун оила муқаддас ҳисобланади. Юқоридаги байрам эса бизнинг миллий қадриятларимизга умуман зиддир.

Айни кунларда дунёнинг турли мамлакатларида маданиятимизга бегона бўлган «Авлиё Валентин куни» деб аталмиш «Қўлбола байрам»га қарши кураш кетмоқда. Масалан, Россияда ҳам руҳонийлар мазкур байрамга қарши чиққанлиги туфайли у илгаригидек кенг нишонланмаяпти. «Севишганлар куни»ни байрам қилаётган ёшлар байрам баҳона турли спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, кўнгилсиз ҳодисалар юз бермоқда. Янги «байрам»ни МДҲнинг бошқа давлатларидаги маданият ва санъат арбоблари, шунингдек диний ташкилотлари ҳам қоралаб, унга қарши чиқмоқдалар.

Бундай сохта маданиятга хос бўлган «байрам»лар ўсиб келаётган ёшларимизга салбий таъсир кўрсатади. Халқимиз менталитетига ёт бўлган мазкур байрамдан ўсиб келаётган ёш авлодни асраш бизнинг энг муҳим вазифаларимиздан биридир.

Содиқ Адизов

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1