АсосийJamiyat

​Ўзбекистонда янги спорт федерацияси ташкил этилди

'​Ўзбекистонда янги спорт федерацияси ташкил этилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги янги спорт федерациясини рўйхатдан ўтказди.

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси 2017 йил 10 февраль куни давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу ташкилотнинг асосий мақсади замонавий бешкураш спортчиларининг маҳорат даражасини халқаро даражага кўтариш ва ушбу спортчиларга қўшимча билим бериш орқали уларнинг спортга бўлган қизиқишларини ошириш ҳисобланади.

Шунингдек, ташкилот вазифаларига халқаро спорт майдонида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган Ўзбекистон терма жамоалари учун белгиланган тартибда тайёргарлик жараёнларини ташкил этишнинг энг янги усулларини қўллаган ҳолда спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш ҳамда бошқа вазифалар киради.

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси таъсисчилар умумий йиғилишида унинг президенти этиб Фазлиев Фаррух Фахриддинович сайланди.

Бошқа янгиликлар