1

Ўзбекистонлик рефери ОЧЛ ўйинида ишлайди

СПОРТ 14.02.2017, 14:15
Теглар: Футбол
Ўзбекистонлик рефери ОЧЛ ўйинида ишлайди

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Шерзод Қосимов Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “D” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони) – “Ал-Райян” (Қатар) учрашувида захира ҳаками вазифасини бажаради. Бу ҳақда ЎФФ хабар бермоқда.

Ўйинга бош ҳакам этиб австралиялик Бет Кристофер Жеймс тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари Мэттью Жеймс Крим ва Пол Адам Кетраньоло ёрдам беради.

Учрашув комиссари вазифаси филиппинлик Ричард Дель Фонсо Жосонга юклатилди. Ҳакамлар назоратчиси сифатида баҳрайнлик Абдулраҳмон Абдулхолиқ Абдулраҳим Алделавар ишлайди.

“Ал-Ҳилол” ва “Ал-Райян” ўртасидаги беллашув 28 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилади.

Аввалроқ Шерзод Қосимов ОФК Кубоги–2017 турнири “А” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Ал-Жаиш” (Сурия) – “Ал-Аҳли” (Иордания) ўйинига бош ҳакам этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1