1

Ўзбекистон ОФКга аъзо футбол федерациялари рейтингида 9-ўринни сақлаб қолди

СПОРТ 14.02.2017, 20:28
Ўзбекистон ОФКга аъзо футбол федерациялари рейтингида 9-ўринни сақлаб қолди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ташкилотга аъзо мамлакатлар федерацияларининг янги техник рейтингини эълон қилди, дея хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати.

Унга кўра, Ўзбекистон 45,524 очко билан 9-ўринни сақлаб қолди ҳамда “Ғарб” минтақаси зонасидаги ассоциациялар орасида 5-поғонага жойлашди.

ОФК рейтингида БАА (96,566 очко) пешқадамлик қилаётган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Жанубий Корея (89,238) ва Қатар (78,842) эгаллаган.


Қайд этиш жоиз, ОФК томонидан киритилган ўзгаришларга кўра, янги техник рейтинг ФИФА рейтингидаги балларнинг 10 фоизи, тегишли ассоциациялар клубларининг ОЧЛ ва ОФК Кубоги халқаро мусобақаларида жамғарган балларининг 90 фоизидан ташкил топган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1