“Эътироф-2016” тақдимот маросими ўзининг кульминацион нуқтасига етиб келди, десак муболаға бўлмайди. Аксарият мухлислар интизорлик билан кутган “Йилнинг энг яхши аёл хонандаси” номинацияси ғолиби аниқланди. Бу номинацияга хонандалар Манзура, Шаҳзода ва Райҳонларнинг номзоди қўйилган эди.
“Йилнинг энг яхши аёл хонандаси” номини Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров эълон қилди. Бу номга хонанда Шаҳзода муносиб кўрилди.