АсосийSport

ОЧЛ–2017. “Локомотив” – “Ал-Аҳли” учрашувини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради

'ОЧЛ–2017. “Локомотив” – “Ал-Аҳли” учрашувини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради 'ning rasmi

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнирининг “А” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Тошкентнинг “Локомотив” ва БААнинг “Ал-Аҳли” клублари ўртасидаги учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хитойлик ФИФА рефериси Минг Фу мазкур учрашувга бош ҳакам этиб тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари Вейминг Хуо ва Йи Чао ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси покистонлик Шаҳзод Ҳуррамга юклатилди.

Учрашув комиссари – монголиялик Сухбаатар Жаргал. Ҳакамлар назоратчиси вазифасини саудиялик Али Аҳмад Алтраифи бажаради.

Маълумот учун, “Локомотив” – “Ал-Аҳли” учрашуви 27 февраль, душанба куни Тошкент шаҳридаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 16:00 да старт олиши режалаштирилган.

Бошқа янгиликлар