14 февраль куни «Истиқлол» санъат саройида маданият, санъат, бадиий ижод, журналистика ва спорт соҳаларида салмоқли ютуқ ва муваффақиятларга эришган бир гуруҳ ижодкорлар ва спортчиларни «Эътироф – 2016» мукофоти билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Darakchi.uz нашри 14 февраль куни мазкур маросимдан тўғридан-тўғри репортаж узатди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказиб келинаётган «Эътироф» мукофоти мумтоз қўшиқ, миллий эстрада, рақс санъати, жаҳон мусиқа мероси, театр ва кино санъати, адабиёт, мусаввирлик, ҳайкалтарошлик, журналистика каби йўналишларда соҳа равнақига ҳисса қўшган энг муносибларни аниқлади.
Бу йил мукофотга номзодлар «Театр, кино ва оммавий томошалар», «Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати», «Тасвирий ва амалий санъат», «Бадиий ижод, журналистика ва телевидение», «Спорт», «Эътибор, эҳтиром, эъзоз» йўналишларида қирқ тўққиз номинация бўйича аниқланди.
«Эътироф» мукофоти билан тақдирлаш маросими уч йилдан буён ўтказиб келинмоқда.
Бу йил номзодларни Ҳайдарали Қаюмов, Шуҳрат Ризаев, Аюб Шаҳобиддинов, Феруза Тўрахўжаева, Рамз Усмонов, Ҳилол Насимов, Акмал Нуриддинов, Жавлон Умарбеков, Собир Рахматов, Тўлаган Тожихўжаев, Валерий Евгеньев, Анвар Обиджон, Усмон Азим, Арслон Эшмуродов, Мурод Алиев, Равшан Эрматов, Далмас Уразимбетовлардан иборат экспертлар гуруҳи аниқлаб берди. Саҳна ортидаги мазкур жараён мониторда акс этиб турди.
Мукофотлар ўз эгаларига бирин-кетин экспертлар гуруҳи томонидан топширила бошлади.
Бу йилги тақдирлаш маросимида режиссёр Рустам Саъдиев бир йўла икки мукофотни қўлга киритгани алоҳида олқишларга сазовор бўлди. Рустам Саъдиев Йилнинг энг яхши кинофильми йўналиши ҳамда энг яхши режиссёри номинацияларида ғолибликни қўлга киритди.
Бу йилги тақдирлаш маросимида “Чет мамлакатлардаги энг яхши фильм актёри” янги номинацияси киритилган бўлиб, ушбу номга “Барон” фильмида бош қаҳрамонни гавдалантирган россиялик актёр Фарҳод Махмудов сазовор бўлди.
Актёр ўзининг кечинмалари ва ҳиссиётлари билан ўртоқлашар экан, қуйидаги сўзларни айтиб ўтди:
“Мен бундан 28 йил аввал Россияга ўқишга кетиб, ўша ерда яшаб қолиб кетганман. Рустам Саъдиев “Барон”да суратга тушиш таклифи билан менга қўнғироқ қилганида, мен учун гўё мўъжиза юз берганди. Мен ўйлаб ҳам ўтирмасдан розилик берди. Гўшакни қўйиб бўлгач, анча пайтгача ўзимга келолмай жойимда қотиб қолди. Шунда ўғлим мендан нима бўлганини сўради. Мен унга ушбу қўнғироқни 28 йил кутганимни айтдим. “Баронни” ўша вақтда Бош вазир томоша қилганини эшитганимда, ўзгача ғурурга тўлдим. Ҳозир у инсон Ўзбекистон президенти. Ишончим комил, Бундай Президент билан Ўзбекистон маданияти келгусида янада ривож топади.”
Маросимда йиғилганларнинг кўзига ёш келтирган яна бир нарса бу 2016 йилда бизни тарк этган инсонларни хотирлаш бўлди.
Унда Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов, Ўзбекистон халқ шоири ва Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Воҳидов ҳамда Мустакиллигимизнинг асосчиси Биринчи Президентимиз хотираси ва 2016 йил улардан айрилиш билан оғир йил бўлгани ҳақидаги монитордаги лавҳалар барчани ларзага солди. Ушбу жараёнда бутун зал тик туриб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Шундан сўнг, ташкилотчилар “Йил эътирофи” номига муносиб топилганларни тақдирлашди.
“Йилнинг энг яхши рассоми” — Мирзааҳмедов Ҳаким Каримович,
“Йилнинг энг мохир ҳунарманди”— Зокиров Раҳматилла Хусанович,
“Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши” — Норхўрозов Қурбон,
“Йилнинг энг яхши санъатшуноси”— Камола Ақилова Болтабоевна,
“Йилнинг энг яхши спектакли”—“Мирзо Улуғбек” спектакли Самарқанд мусиқали драма театри.
“Йилнинг энг яхши театр актёри”—Саидов Тоҳир Самандарович,
“Йилнинг энг яхши театр актрисаси”—Абдуолимова Дилором Воҳидовна,
“Йилнинг энг яхши театр режиссёри”—Салимов Олимжон,
“Йилнинг энг яхши драматурги”— Эркин Аъзам,
“Йилнинг энг яхши саҳна рассоми”—Чернов Сергей,
“Йилнинг энг яхши кинофильми”—“Барон” бадиий фильми,
“Йилнинг энг яхши киноактёри”—Абдуллаев Фарҳод Бадалович,
“Чет мамлакатлардаги энг яхши фильм актёри”—Махмудов Фарҳод,
“Йилнинг энг яхши киноактрисаси”—Раҳимжонова Илмира Рисқалиевна,
“Йилнинг энг яхши кинорежиссёри”—Сагдиев Рустам Мирҳамидович,
“Йилнинг энг яхши киносценаристи”—Зулфиқор Мусоқов,
“Йилнинг энг яхши кинооператори”—Муродов Рустам Саидмаликович,
“Йилнинг энг яхши цирк актрисаси”—Юнусова Анжелика Ильинична,
“Йилнинг энг яхши театр режиссёри”— Олимжон Салимов,
“Йил телелойиҳаси”(мусиқий)—“Менинг овозим” Севара Ўринбоева Қўчқоралиевна,
“Йил радиолойиҳаси”(мусиқий)—“Асл санъат ўйлари” Мўминова Гулноз Қурбоновна,
“Йилнинг энг яхши бошловчиси”—Хўжақулов Маъруфжон Турдалиевич,
“Йилнинг энг яхши телерадиожурналисти”—Қурбонова Азиза Абдусодиқовна.
“Йилнинг энг яхши шоири”—Мирзаева Зебо Боймановна,
“Йилнинг энг яхши ёзувчиси”—Дўстмуҳаммедов Хуршид,
“Йилнинг энг яхши публицисти”—Шукуров Бекзод Абдуқаюмович,
“Йилнинг энг яхши мунаққиди”—Наим Каримов.
“Йил спортчиси”—Дусматов Хасанбой Марфжон ўғли,
“Йилнинг энг яхши спорт мураббийи”—Абдумаликов Баҳром Абдуғаниевич,
“Йилнинг энг яхши паралимпиадачиси”—Норбеков Хуснутдин Қиличбоевич,
“Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” — Амилова Фотимахон Равшанбек қизи
“Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси”— Шоҳруҳ Йўлдошев (Шоҳруҳхон)
“Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси” — Мусаева Зилола Баҳодировна (Шаҳзода)
“Йилнинг энг фаол гуруҳи” — “Сурхон” гуруҳи
“Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси”—Дилноза Ортиқова,
“Йилнинг энг яхши бастакори”—Зокиров Шуҳрат Рихсиваевич,
“Йилнинг энг яхши мусиқа сайқалчиси”—Абдуллаев Фарҳод,
“Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси”—Шоҳруҳ Йўлдошев(Шоҳруҳхон)
“Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси”—Мусаева Зилола Баҳодировна(Шаҳзода)
“Йилнинг энг фаол гуруҳи”—“Сурхон” гуруҳи,
“Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар эркак хонандаси”–Яҳё ва Муҳсимжон Мўминовлар,
“Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар аёл хонандаси”—Розумова Роҳила Абдикаримовна,
“Йилнинг энг яхши опера хонандаси”—Мирзакамалов Раҳим Ибрагимович,
“Йилнинг энг яхши мусиқа ижрочиси”—Матанов Икром,
“Йилнинг энг яхши балетмейстери”—Мўминов Қодир Тошкенович,
“Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси”—Кенжабаев Шерзод Алиевич.
“Йил эътирофи”
Ўлмас Саиджонов
Равшан Миртожиев
Насиба Мақсудова
Қундуз Миркаримова
Пўлат Саидқосимов
Галина Мельникова
Анор Назаров
Тантанали кечада турли номинациялар бўйича совриндорларга «Эътироф – 2016» мукофотининг статуэткаси ва дипломи топширилди.
Кечани Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова якунлаб берди.