Андижон вилояти Бўз тумани ИИБга номаълум шахслар шу туманда яшовчи фуқаронинг уйига девор ошиб тушиб, ҳовлисидаги молхонасидан икки бош қорамолини ўғирлаб кетишгани ҳақида хабар келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Воқеа жойига чиққан ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилар билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахсларнинг алоҳида белгилари аниқланди. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 1992 йилда туғилган ва 1990 йилда туғилган шахслар содир этганлиги аниқланди ва қўлга олиндилар.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






