Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал дастлабки ўйинида “Реал” ўз майдонида “Наполи” футболчиларини қабул қилди.
Курашларга бой кечган ўйинда мадридликлар 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Учрашувнинг 8-дақиқасида Лоренсо Инсинье неаполликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 18-дақиқада Карим Бензема ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлим бошида Тони Кроос ҳисобни Мадрид клуби фойдасига оширди. 54-дақиқада Карлос Каземиро томонидан киритилган гол “Реал” ғалабасини таъминлади.
Жавоб ўйини олдидан Зинедин Зидан шогирдлари катта устунликка эга бўлишди.
“Реал Мадрид” (Испания) – “Наполи” (Италия) 3:1
Голлар: 0:1 – 8 Инсинье, 1:1 – 18 Бензема, 2:1 – 49 Кроос, 3:1 – 54 Каземиро.
“Реал Мадрид” – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос (Пепе, 71), Модрич, Каземиро, Кроос, Хамес (Васкес, 76), Роналду, Бензема (Мората, 82).
“Наполи” – Рейна, Альбиоль, Гулям, Хюсай, Кулибали, Мертенс, Зелиньски (Аллан, 75), Кальехон, Гамшик (Милик, 84), Инсинье, Диавара.
Огоҳлантиришлар: Рамос (17), Зелиньски (38), Модрич (52), Мертенс (76).