АсосийJamiyat

​Бухорода қурол билан ҳазиллашиш оқибатида бир киши вафот этди

'​Бухорода қурол билан ҳазиллашиш оқибатида бир киши вафот этди'ning rasmi

Бухоро вилояти, Жондор тумани, Зарафшон ҚФЙ Тобогар қишлоғида яшовчи, ишламайдиган, 1996 йилда туғилган фуқаро Ш. бирга яшовчи отасига тегишли ва ИИБ рўйхатида бўлган “ТОЗ-34” русумли, 4356-рақамли ов қуролини рухсатсиз ов қилиш қилиш мақсадида уйидан олиб чиқиб, шу қишлоқда яшаган қариндоши, ўзининг “Матиз” русумли автомашинасида келган вақтида у билан ҳазиллашиб уни отиб қўйган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, фуқаро С. олган тан жароҳатидан воқеа жойида вафот этган. Фуқаро Ш. эса ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органи томонидан фуқаро Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар